Янгиликлар

“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” марафони ўтказилди

“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” марафони ўтказилди
“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” марафони ўтказилди

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Марафонга аҳолининг барча қатламлари қамраб олинди. Унда Хоразм вилояти Чавандозлар мактаби, Қўшкўпир туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Спортни ривожлантириш бўлими, туман Қўриқлаш бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, халқ таълими бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ўқитувчи ва ўқувчилар, тиббиёт ходимлари фаол иштирок этди.

Марафон сўнгида тумандаги спорт мактабида камондан ўқ отиш, от чоптириш, арқон тортиш, миллий кураш ва спортнинг бошқа йўналишларида маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.

Унда спорт усталари томонидан ёшларга камондан ўқ отиш, от чоптириш ва бошқа спорт турлари, уларнинг инсон саломатлигини сақлашдаги аҳамияти тўғрисида маслаҳат ва тавсиялар берилди.

ЎзА

164 | 31.10.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш