Янгиликлар

“Маҳалла” кубогининг туман босқичи якунланди

“Маҳалла” кубогининг туман босқичи якунланди
“Маҳалла” кубогининг туман босқичи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, спортни ривожлантириш, маданият, халқ таълими, ички ишлар бўлимлари, Миллий гвардия, тиббиёт бирлашмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги қўшма қарорига асосан Ёзёвон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабида спортнинг стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” турнирининг туман босқичи ўтказилди.

Ушбу мусобақада маҳалла ёшлари – 13-16 ёшдаги ҳаваскор ўғил ва қизлардан иборат жамоалар иштирок этди. Тадбирда ёшлар ўзларининг спортга бўлган қизиқишларини яна бир бор исботладилар. Маҳалла ёшлари ўртасида қизғин баҳс кетди. Ушбу спортни ўтказишдан мақсад ёшларни спортга қизиқтириш, уларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни ривожлантиришдир.

Якуний натижаларга кўра, Хонобод МФЙ жамоаси 1-ўрин, Ёшлик МФЙ жамоаси 2-ўрин ва Тошҳовуз МФЙ жамоаси 3-ўринга сазовор бўлдилар. Мусобақа иштирокчилари “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Vodiy24

141 | 11.11.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш