Янгиликлар

Нуротадаги икки мактабга юз номдаги китоблар совға қилинди

Нуротадаги икки мактабга юз номдаги китоблар совға қилинди
Нуротадаги икки мактабга юз номдаги китоблар совға қилинди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими, “Алишер Навоий нодир меросини тарғибот маркази” жамоат бирлашмаси Нурота туманининг олис чўл ҳудудидаги “Янги турмуш” маҳалласида жойлашган 9- ва 20-умумтаълим мактабларида “Биз Навоий ижодини ўрганамиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Тадбир аввалида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими бошқаруви раиси Ф.Солиев улуғ аллома шоир ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, ўқитувчи-педагоглар олдида турган вазифаларни алоҳида таъкидлади.

— Ҳазрат Навоий ижодий мероси улкан уммонки, авлодлар бу уммондан асрлар ошиб дуру гавҳарлар териб олмоқдалар, — деди Ф. Солиев. — Тадбирни ўтказишдан мақсад эса Навоий асарларини чуқур ўрганиш, уларда илгари сурилган юксак инсонийлик ғояларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, Навоий асарлари орқали навқирон авлодда она Ватанга муҳаббат, халқпарварлик, меҳнатсеварлик кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан Навоий ижодидан намуналар, шоир ҳаёти ҳақида турли саҳна кўринишлари, ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар ижро этилди. Иншолар, расмлар танлови ва ғазалхонлик мушоиралари ўтказилди. Ғолиблар ва фаол иштирок этган ўқувчилар “Маҳалла” фонди вилоят бўлими ва “Алишер Навоий нодир меросини тарғибот маркази” жамоат бирлашмаси томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида шу икки мактабда таълим олиб, бугунги кунда “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Н. Джулибеков сўзга чиқиб, Навоий меросини ўрганишнинг аҳамияти, ўзбек тилига эҳтиром зарурати, китобнинг инсон камолотидаги ўрни ҳақида ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шундан сўнг ҳар икки мактаб кутубхонаси фондига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарининг юз номдаги сара асарларидан иборат 400 дона китоблар жамланмаси беғараз топширилди.

Темур ЭШБОЕВ, 

Халқ сўзи

105 | 16.11.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш