Қишлоқ ёшлари стол теннисида баҳслашди
Қишлоқ ёшлари стол теннисида баҳслашди

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан чекка қишлоқлардаги ёшларни оммавий спорт турларига жалб этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлинмаси ташаббуси билан стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Туман Спортни ривожлантириш бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қабул қилинган қўшма қарор асосида ташкил этилган мусобақада 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинидан ўсмир ёшлар ва қизлардан иборат жамоалар иштирок этди.
Мусобақада Бой овул маҳалласи жамоаси аъзолари Дилшодбек Бозорбоев ва Ирода Қурбонбоевалар биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.
Ғолиб ва совринли ўрин эгаларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |