Янгиликлар

Янгибозорда кўчат экиш ва боғ яратиш мавзусида семинар ўтказилди

Янгибозорда кўчат экиш ва боғ яратиш мавзусида семинар ўтказилди
Янгибозорда кўчат экиш ва боғ яратиш мавзусида семинар ўтказилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси кенг қулоч ёйган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида чор атрофни боғи-роғга, яшилликка буркаш мақсадида ташкил этилган манзарали ва мевали кўчатларни ерга қадаш ишлари Хоразмда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, унинг Янгибозор туман бўлинмаси ходимлари Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими  ходимлари билан ҳамкорликда   туманидаги “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларини кенг миқёсда ўтказиш,  кўчат экиш, боғ яратиш  мақсадида “Маҳалла ободлигига ўз ҳиссангни қўш” шиори остида семинар ўтказди.

Семинарда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маслаҳатчилари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этиб, уларга  кўчат экиш, боғ яратиш ишларини бошлашда аҳамият қаратилиши лозим бўлган юмушлар, ҳудуд иқлим шароити, ер ҳолатига қараб, манзарали ва мевали  кўчат турларини экиш  ва парваришлаш юзасидан маслаҳат ва тавсия беришди.

Шундан кейин, шу ернинг ўзида  1000 га яқин манзарали ва мевали   кўчатларни экиб, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшди.

— Ҳар бир экилган ниҳол келажакда улкан дарахтга айланиб, табиатни янада гўзаллашишга, атмосфера ҳавосини  мусаффолаштиришга, одамлар ўртасида соғлом турмуш тарзининг ошишига хизмат қилсин,—деди  шу маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Эркабой Рўзметов.

Маҳалла хайрия жамоат фонди Хоразм

вилоят бўлими матбуот хизмати

196 | 16.11.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш