Янгиликлар

“Юрак, сенсан менинг созим...”

“Юрак, сенсан менинг созим...”
“Юрак, сенсан менинг созим...”

Навоий давлат педагогика институтида оташин шоир ва драматург Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган “Юрак, сенсан менинг созим...” деб номланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Президентимизнинг 2022 йил 10 февралдаги “Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилди. Тадбирда ўзининг бетакрор истеъдоди, гўзал шеър ва достонлари билан ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган, мустабид тузум даврида сиёсий қатағон қурбони бўлган Усмон Носир ижоди ҳақида батафсил маълумот берилди.

“Қатағон қурбонлари” музейи директори Х. Қурбоновнинг “Қатағонлик даври сиёсати ўзбек зиёлилари тақдирида”, Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчилари Т.Хўжаевнинг “Усмон Носирнинг замон руҳидаги шеърлари ҳақида”, Ж.Йўлдошевнинг “Усмон Носир шеъриятининг лингвопоэтик хусусиятлари”, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими раиси Ф.Солиевнинг “Усмон Носир ижоди ва замонамиз” мавзусидаги маърузалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

– Усмон Носир 32 йил яшаган бўлса-да, ўзидан бой адабий мерос қолдирган, – дейди “Қатағон қурбонлари” музейи директори Хуршид Қурбонов. – У СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси томонидан “халқ душмани” сифатида айбланган. Усмон Носир 25 ёшида қамалиб, қатағон қилинди ва қамоқхоналарда азоб-уқубатда яшади. 1944 йилда эса вафот этди. Унинг “Қуёш билан суҳбат”, “Сафарбар сатрлар”, “Юрак”, “Меҳрим” каби шеърий тўпламлари, “Норбўта”, “Нахшон”, “Нил ва Рим” достонлари ҳанузгача китобхонлар томонидан севиб ўқилади.

Тадбир сўнгида институт талабалари ўртасида “Усмон Носир мен – севган шоир”, ”Усмон Носир ижодида инсон қалби манзараларининг акс эттирилиши”, “ Усмон Носир – лирик шоир” мавзуларида ёзилган иншолар танлови ғолиблари, шунингдек, “Унутмас мени боғим” мавзусида ўтказилган китобхонлик беллашуви ғолиблари аниқланди.

Ғолиблар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими томонидан муносиб тақдирланди.

Абдували Бўриев, ЎзА

81 | 17.11.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш