Янгиликлар

Ютуқ ва камчиликлар таҳлили

Ютуқ ва камчиликлар таҳлили
Ютуқ ва камчиликлар таҳлили

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими бошқаруви томонидан 9 ойлик якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ва мавжуд камчиликлар атрофлича муҳокама этилиб, 2023 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланди.

Таъкидландики, фонд томонидан маънавий-маърифий ва ижтимоий тадбирлар орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож ва табиий офатдан жабр кўрган жами 627 нафар фуқарога 149 миллион 203 минг 800 сўм ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 82 минг 548 нафар фуқарога 56 миллиард 928 миллион 962 минг 100 сўм ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилган.

Шунингдек тадбирда тизимдаги ходимларни малакасини ошириш мақсадида “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондлари томонидан ажратиладиган давлат ва ижтимоий буюртмалар бўйича грантларга аризалар топшириш тартиби, лойиҳаларни тайёрлаш усул ва услублари бўйича ўқув семинар ташкил этилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.

68 | 17.11.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш