Янгиликлар

Китоблик нуронийлар Самарқандга саёҳат қилди

Китоблик нуронийлар Самарқандга саёҳат қилди
Китоблик нуронийлар Самарқандга саёҳат қилди

Юртимизнинг ҳар бир гўшаси ўзига хос тароватга ва қадимий обидаларга бой. Лекин шу заминда яшаб туриб, ҳа деганда ўша гўзалликлардан баҳраманд бўла олмаймиз. Шу боис “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими хайрли ташаббусларни амалга ошириб, ҳудудлардаги нуронийларни республикамизнинг диққатга сазовор гўшаларига саёҳатга олиб бормоқда.

Хусусан, фонднинг Китоб тумани бўлинмаси томонидан ҳудуддаги 42 нафар кекса фахрийлар кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, муқаддас қадамжолар ва замонавий иншоотлари бўйлаб саёҳатга олиб борилди.

– Жорий йилнинг ноябрь ойи мамлакатимизда “Кексалар учун саёҳат ойлиги” деб эьлон қилиниши юртимиздаги барча кексаларни бирдай хурсанд қилди, – дейди Паландара МФЙ фаоли К.Турдиев. – Самарқанддаги тарихий обидаларга саёҳат қилиб, кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Бундай хайрли тадбирларни ташкил қилганлардан бениҳоя миннатдормиз.

Ўлмас Баротов, ЎзА.

146 | 29.11.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш