Янгиликлар

Янгибозорда эҳтиёжманд оила фарзандининг никоҳ туйи ўтказиб берилди

Янгибозорда эҳтиёжманд оила фарзандининг никоҳ туйи ўтказиб берилди
Янгибозорда эҳтиёжманд оила фарзандининг никоҳ туйи ўтказиб берилди

Янгибозор туманининг “Оча қалъа” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Зайнаб Тўлиева ўз оиласидаги етишмовчилик ва муаммолар сабаб фарзандини никоҳ тўйини ўтказишга бирозгина қурби етмай турган эди.

Ана шундай кунларда унинг жонига маҳалла аҳли, яхши ва саховат кишилар, қолаверса туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Янгибозор тумани бўлинмаси ора кирди.

Улар ёрдами билан янгибозорлик Зайнабхон ўғли Оғабекжонинг никоҳ тўйини  тумандаги энг чиройли тўйхонада гўзал ва чиройли қилиб ўтказиб олди.

— Қувончимни чеги—чегараси йўқ,—дейди Зайнаб Тўлиева.—Ўйламаган эдим. Хаёлимда фақатгина битта муаммо, у ҳам бўлса фарзандимни никоҳ тўйини қандай қилиб ўтказсам деган фикр қамраб олганди.  Кутилмаганда, саховатли инсонларнинг саховати сабаб фарзандимни тўйини ўтказиб олдим. Бундан ортиқ, она учун бахт борми. Ҳозир келиним ва ўғлим хизматимда. Уларни бахтли ва бахтиёрлигини кўриб, ўзимни янада бахтиёр ҳис этяпман.

Энг қувонарли томони, тўй тантаналари чоғи, ҳомийлар, туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси номидан икки ёшга эсдалик совғалари ҳам улашилди. Бундан икки ёш ўзларини янада бахтли ва бахтиёр ҳис этиб, бахт ва висол тўйларига ташриф буюрган саховатли инсонларга икки ҳисса кўп таъзим қилишиб, ўз ҳурматларини шу йўл билан ифода этишди.

ЎзА

133 | 29.11.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш