Китобликлар ғолиб бўлди
Китобликлар ғолиб бўлди

Ёшларни оммавий спортга жалб қилиш борасидаги ишлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Буни ҳудудларда “Маҳалла” жамоат фонди ташаббуси билан ўтказилган стол тенниси мусобақаларида иштирокчи ёшларнинг кўплигидан ҳам кўриш мумкин.
Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими бошқаруви, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” республика турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг қуйи бўғинида ғолибликка эришган 14 жамоа ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра, Китоб тумани жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, турнирнинг республика босқичига йўлланма олди.
Шунингдек Қарши тумани жамоаси 2-ўринга, Ғузор ва Касби туманлари жамоалари 3-ўринга муносиб кўрилди.
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |