Стол теннисда пастдарғомлик ёшлар пешқадам
Стол теннисда пастдарғомлик ёшлар пешқадам

13-16 ёшли ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича ташкил этилган “Маҳалла кубоги” республика турнирининг Самарқанд вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Айтиш ўринлики, мазкур мусобақанинг 10-31 октябрь кунлари 878 та маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган дастлабки босқичида 5 минг 268 нафар ўғил-қиз иштирок этган бўлса, уларнинг 1 минг 616 нафари пешқадамлар сафида шаҳар-туман босқичида ўз маҳаллалари шарафини ҳимоя қилдилар.
Турнирнинг вилоят босқичида иштирокчилар 16 жамоа таркибида ўзаро куч синашди.
Муросасиз кечган баҳсларда Иштихон туманидаги “Ҳалқобод” маҳалласи жамоаси 3-, Паяриқ туманидаги “Дарвишиқ” маҳалласи жамоаси 2-ўринни эгаллади. Пастдарғом туманидаги “Жоуль Қосим” маҳалласи жамоаси турнирнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Маҳаллаларда оммавий спортни кенг тарғиб қилиш, ўсмирлар ўртасида стол теннисини янада оммалаштириш, уларни жисмоний соғломлаштириш ҳамда ёшларни доимий равишда спортга жалб қилиш мақсадида ўтказилган мазкур мусобақа якунида ғолибларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Абдулазиз Йўлдошев,
“Халқ сўзи”
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |