Янгиликлар

Сурхондарёда ёш теннисчилар сараланди

Сурхондарёда ёш теннисчилар сараланди
Сурхондарёда ёш теннисчилар сараланди

Термизда стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” мусобақасининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими, стол тенниси федерацияси ҳудудий бўлими, Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармалари ва бошқа ҳамкорлар иштирокида ташкил этилган беллашувда 13-16 ёшдаги ўғил-қизлар ўзаро куч синашди.

– Мусобақанинг дастлабки саралаш босқичлари октябрь ва ноябр ойларида маҳалла ва туманларда ўтказилди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлими масъул ходими Олтибой Остонақулов. – Уларда вилоятдаги 723 та маҳалладан 12 мингдан зиёд 13-16 ёшдаги ўғил-қиз 2 минг 800 га яқин командага бўлиниб, ғолиблик учун беллашди. Вилоят мусобақасида унинг туман, шаҳар босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган командалар ўзаро куч синашди. Жорий йилда мусобақа жамоалари таркибига ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ёки ички ишлар идоралари ҳисобида турган ва “Ёшлар дафтари”даги ўсмирларни, кам таъминланган ва “Темир дафтари”даги оила фарзандларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувнинг вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни Узун тумани жамоаси қўлга киритиб, мусобақанинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Ангорликлар иккинчи, Музработ ва Шеробод тумани жамоалари учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

175 | 01.12.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш