Яшил макон: маҳаллалар обод бўлмоқда
Яшил макон: маҳаллалар обод бўлмоқда

Давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида мевали ва манзарали кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Натижада катта йўл бўйлари, маҳаллалар кўчалари ободонлаштирилиб, кўркам гўшага айланмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Регзор маҳалласи ҳудудида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан маҳалла ҳудудида 200 дан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди. 1,5 километр масофадаги ариқлар тозаланди. Бундан ташқари 5 та кам таъминланган хонадонга 50 туп дарахт кўчати тарқатилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.
Тадбирлар тақвими
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |