Янгиликлар

“Маҳалла кубоги”: вилоят ғолиблари аниқланди

“Маҳалла кубоги”: вилоят ғолиблари аниқланди
“Маҳалла кубоги”: вилоят ғолиблари аниқланди

Навоий олимпия ва паралимпия захиралари коллежида стол тенниси бўйича 13-16 ёшдаги ўсмирлардан ташкил топган жамоалар ўртасида “Маҳалла кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мазкур мусобақа Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ маҳаллаларда оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказилмоқда.

Мусобақада туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 11 та жамоа вакиллари иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Нурота тумани “Нурфахр” МФЙ жамоаси, 2-ўринни Учқудуқ тумани “Ифтихор” МФЙ жамоаси эгаллаган бўлса, 1-ўринни Хатирчи тумани “Чинобод” МФЙ жамоаси кўлга киритиб, жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланма олди.

– Мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, оммалаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хатирчи тумани бўлинмаси раиси Хуршид Исматов. – Натижада спортга ошно тутинаётган ёшлар сони йил сайин ортмоқда. Мусобақада туманимиз шарафини Шербек Нуриддинов ва Юлдуз Садриддинова муносиб ҳимоя қилди. Бу бир томондан қувонч бағишласа, иккинчи томондан жамоага катта масъулият юклайди. Чунки улар энди республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.

Ғолиб ва совриндорлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан рағбатлантирилди.

Абдували Бўриев, ЎзА

95 | 05.12.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш