Янгиликлар

Стол тенниси: эпчиллар ва моҳирлар баҳси

Стол тенниси: эпчиллар ва моҳирлар баҳси
Стол тенниси: эпчиллар ва моҳирлар баҳси

Фарғона вилоят спорт ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” республика турнирининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2020 йил 30 декабрь) фармони ижроси доирасида ўтказилган турнир қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлди. Маҳаллаларда оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказилган стол тенниси баҳслари нафақат шаҳар ва туман марказлари, балки чекка маҳаллаларда ҳам ҳар жиҳатдан соғлом, моҳир, эпчил ёшларни саралаш, қўллаб-қувватлаш имкониятини берди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, ёшлар ишлари агентлиги, миллий гвардия, маданият ва соғлиқни сақлаш, спорт бошқармалари, стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида ўтказилган мусобақаларнинг саралаш босқичларида ғолиб бўлган 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган маҳалла жамоалари вилоят босқичида ўзаро куч синашдилар.

Жамоа ўйинчилари сони бир ўғил ва қиздан иборат бўлиб, ўйинлар давомийлиги уч партия, 11 очкодан иборат бўлган ҳолда ўтказилди.

Беллашувларга бой бўлган учрашувда моҳирлик ва эпчилликда бошқа тенгқурларидан устун келган Учкўприк туманидаги “Учкўприк” маҳалласининг спортчи ёшлари биринчи ўринни қўлга киритдилар. Эндиликда улар ушбу нуфузли турнирнинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади. Иккинчи ўрин Тошлоқ туманидаги “Чек”, учинчи ўринлар Қўштепа туманидаги “Файз” ҳамда Қува туманидаги “Юзия” маҳалла фуқаролар йиғини ёшларидан таркиб топган теннисчиларга насиб қилди.

– Оммавий спорт мусобақалари маҳаллада, асосан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни саралаш ва қўллаб-қувватлаш имкониятини бермоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси Баҳодир Юлбарсов. – Тўғри, ёшларнинг барчаси чемпион бўлмаслиги мумкин, лекин спортга жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантиришда бундай спорт ўйинларининг аҳамияти катта.

Вилоят миқёсида ўтказилган турнирнинг дастлабки саралаш босқичида 897 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 4 минг 400 нафадан ортиқ ёш спортчилар ўзаро куч синашди. Саралаш баҳсларида ғолибликни қўлга киритган 1794 нафар ёш теннисчилар шаҳар ва туман биринчилигида иштирок этиб, ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада миллий гвардия хизматчилари томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Турнир иштирокчилари ва совриндорлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Vodiy24”

106 | 05.12.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш