Янгиликлар

Фарғонада энг яхши теннисчилар маҳалласи аниқланди

Фарғонада энг яхши теннисчилар маҳалласи аниқланди
Фарғонада энг яхши теннисчилар маҳалласи аниқланди

Анъанавий “Маҳалла кубоги” республика турнирининг Фарғона вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

Маҳаллаларда оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказилаётган ушбу мусобақа энг чекка маҳаллалардаги 13-17 ёшли ўсмирларни ҳам қамраб олаётгани эътиборли жиҳатдир.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят маданият, соғлиқни сақлаш, спортни ривожлантириш бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада саралаш босқичларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўзаро куч синашди.

Қизғин беллашувлар якунида Учкўприк туманидаги “Учкўприк” МФЙ спортчи ёшлари биринчи ўринни қўлга киритди. Шу тариқа улар ушбу нуфузли турнирнинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қиладилар.

Шунингдек, Тошлоқ туманидаги “Чек” МФЙ жамоаси, Қўштепа туманидаги “Файз” ҳамда Қува туманидаги “Юзия” маҳалла фуқаролар йиғинлари ёш теннисчилари кейинги ўринларни эгаллади.

— Оммавий спорт мусобақалари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишига хизмат қилади, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бошқаруви раиси Баҳодир Юлбарсов. — Уларнинг барчаси чемпион бўлмаслиги мумкин, лекин соғлом турмуш тарзини шакллантиришда бундай спорт ўйинларининг аҳамияти беқиёс.

Бу мусобақанинг дастлабки саралаш босқичида вилоятдаги 897 та МФЙда истиқомат қилувчи 4 минг 400 нафардан зиёд йигит-қизлар ўзаро куч синашгани ҳамда 1 минг 794 нафар ҳаваскор теннисчилар шаҳар ва туман биринчилигида иштирок этганининг ўзи ҳам унинг қамрови нечоғли катта эканидан далолат беради.

Ботир Мадиёров, 

Халқ сўзи

92 | 06.12.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш