Ҳоким ногирон болалар ҳолидан хабар олди
Ҳоким ногирон болалар ҳолидан хабар олди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди.
Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Маъмуров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Андижон вилояти халқ қабулхонаси мудири Мамазоир Хўжамбердиев, кенг жамоатчилик вакиллари, туманда истиқомат қилаётган 120 нафар ногирон иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ногирон инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, муаммоларини бартараф этиш, турмуш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари – ногиронлар учун байрам дастурхони ёзилди, уларга совға саломлар улашилди, ҳурмат, эҳтиром кўрсатилди. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага хуш ва байрамона кайфият улашди. Шунингдек туман ҳокимлиги, Ногиронлар жамияти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмалари томонидан тадбирда иштирок эта олмаган ногиронларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Туман ҳокими Ўткирбек Маъмуров бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар Учкўча маҳалласида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони Ёдгорбек Нажмиддинов ҳамда Шоҳгузар маҳалласида яшовчи, 1- гуруҳ ногирони Абдулазиз Аблазизовнинг хонадонида бўлди. Ногирон болаларнинг ота-оналари билан фарзандларининг яшаш шароитлари ва саломатлиги хусусида суҳбатлашилди. Байрам муносабати билан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |