Янгиликлар

“Маҳалла кубоги”: урганчликлар ғолиб бўлди

“Маҳалла кубоги”: урганчликлар ғолиб бўлди
“Маҳалла кубоги”: урганчликлар ғолиб бўлди

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидаги вазифалар ижроси доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан 13-16 ёшли ўсмир болалар ўртасида стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” Республика турнирининг Хоразм вилоят босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақада туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 13 та жамоа вакиллари иштирок этди. Стол тенниси вилоят босқичи микс тарзда ўтказилиб, мусобақа қизғин кечди.

Унда 3-ўринни Шовот тумани, 2-ўринни Боғот туманидан ташриф буюрган ўсмир болалар қўлга киритган бўлса, фахрли 1-ўринни Урганч шаҳри спортчи ёшлари эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олди.

ЎзА

81 | 06.12.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш