Янгиликлар

Меҳр-саховатдан нурафшон диллар

Меҳр-саховатдан нурафшон диллар
Меҳр-саховатдан нурафшон диллар

Меҳр-оқибат, саховат каби халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғланиб, эҳтиёжманд кишилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, оила ва маҳаллаларда ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатилади.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва унинг бўлинмалари томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Фонд ходимлари Навоий шаҳар “Тинчлик” маҳалласида жойлашган “Ногиронлар ётоқхонаси”га борди. Ётоқхонада яшовчи ногиронлиги бўлган 25 оила ҳолидан хабар олиниб, улар билан суҳбатлашилди ва 9 турдаги дори-дармон воситалари тарқатилди.

Навоий шаҳар “Зарафшон” маҳалласида яшовчи Иброҳим Мажидовнинг 2 нафар 1-гуруҳ ногирон Ҳасан-Ҳусан фарзанди бор. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ходимлари йўқловидан болажонлар хурсанд бўлди. Уларга фонднинг совғалари топширилди.

– Кўнглим тоғдай кўтарилди, – дейди И.Мажидов. – Озгина эътибор киши қалбини қувончга тўлдиради, деганлари тўғри экан. Буни ҳис қилдим. Китоблар фарзандларимга олам-олам қувонч бағишлади.  

Кўнгли кемтик, ўзгалар парваришига муҳтож кишилар озгина эътибор ва рағбатнинг қадрини яхши билади. Кимнингдир эшикдан кириб келишини, ҳолидан хабар олишини интиқлик билан кутади.  

Навоий шаҳридаги “Орзу” маҳалласида истиқомат қилувчи, 82 ёшни қарши олган Абдурасул бобо Санаев 1-гуруҳ ногирони. Ҳозирда имконияти чекланган, ётоқда. Ногиронлар аравачасида ҳаракатланади. Бобонинг ҳам йўқловдан кўнгли тоғдай кўтарилди.  

“Фаровон” маҳалласида яшовчи Ўктам Худоёров оиласида ҳам 2 нафар 1-гуруҳ ногирон фарзанди бор. Оила бошлиғи Ўктам Худоёров 2 нафар ногирон фарзандини болалигидан парваришлаб келмоқда.  

Меҳр-саховатнинг катта-кичиги бўлмайди, у доимо қалби ўксик, меҳрга муҳтож кишилар дилига нур олиб киради. Яхшилик кўрганларнинг эътибор, меҳр-мурувватдан кўнгиллари шод бўлади. Зеро, эъзоз ва эътибор, бир калима ширин сўз ҳеч қачон эсдан чиқмайди.  

Бу каби хайрли ишлар фонднинг туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан ҳудуддаги ҳамкор ташкилотлар кўмагида давом этмоқда.  

 

А.Бўриев, ЎзА

110 | 09.12.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш