Меҳрнинг чегараси бўлмайди
Меҳрнинг чегараси бўлмайди

Эзгулик ва мурувват, меҳр-оқибат ўзбек халқи менталитетининг устувор жиҳатларини ташкил этади. Айни фазилатлар наинки турли саналар, байрамларда, балки доимий жамоат ташкилотлари фаолиятида ҳам устувор ўрин эгаллайди.
Шу кунларда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлимининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг барча туманларида алоҳида эҳтиёжманд фуқаролар, кексалар, боқувчисини йўқотган ҳамюртларимиз учун хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида яшовчи ногиронлиги бўлган кўплаб шахсларнинг хонадонларига бориб, улар ҳолидан хабар олинди. Кўнгли ярим юртдошларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Фонднинг Яшнобод туман бўлинмаси томонидан алоҳида эҳтиёжманд юртдошларимизга ногиронлик аравачалари ва 12 нафар 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Тошкент шаҳридаги барча “Саховат” ва “Мурувват” уйларида хайрия тадбирлари ташкил қилиниб, зарур гигиеник воситалар, кўрпа-тўшаклар, кийим-кечаклар топширилди.
Ушбу тадбирлар давомида 70 нафардан ортиқ алоҳида эҳтиёжманд ҳамюртларимизнинг оилаларига жами 30 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари ва зарурий бўлган анжомлари топширилди.
ЎзА
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |