Янгиликлар

Хоразмда имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олинди

Хоразмда имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олинди
Хоразмда имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олинди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, унинг шаҳар ва туман бўлинмалари томонидан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан меҳр-саховат тадбирлари ўтказилди.

Хайрия тадбирлари давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.

Урганч шаҳрида ўтказилган маданий-маърифий тадбирга Кўзи ожизлар жамияти аъзолари, ногиронлиги бор болалар ва катта ёшлилар таклиф этилиб, дастурхон ёзилди. Сўнг ана шу тоифадаги фуқароларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бошқаруви, унинг Урганч шаҳар бўлинмаси томонидан совғалар топширилди.

Фонднинг вилоят ва Урганч шаҳар бўлинмаси ходимлари  “Мурувват” ва “Саховат” уйларига бориб, бетоблиги сабаб уйда ётиб қолган, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олди.  

– Улар тўшакда ёки ногиронлик аравачасида ҳаёт кечиради, — дейди фонднинг вилоят бошқаруви раиси Алтибай Раджапов. — Аммо орамизда моддий кўмакдан кўра маънавий ёрдамга эҳтиёжи катта инсонлар ҳам бор. Биз ана шундай кишилар ҳолидан хабар олдик. Уларга фонд маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилди.

Бу борадаги тадбирлар мунтазам ўтказиляпти. Якка-ёлғиз, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилмоқда. Бу эса, ана шу тоифадаги инсонларга руҳий далда бўлиб, ўзларини ёлғиз ва эътибордан четда эмаслигини ҳис этишини таъминлаяпти.

ЎзА

85 | 09.12.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш