Янгиликлар

Меҳр ва эътибордан мунаввар диллар

Меҳр ва эътибордан мунаввар диллар
Меҳр ва эътибордан мунаввар диллар

Эзгулик, меҳр-оқибат инсонпарварликка хос фазилатлардан. Кейинги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб- қувватлаш, меҳр- мурувват кўрсатиш, кундалик ҳаёт тарзи учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб бериш йўлида амалга оширилаётган ишлар янада кенгайди, янги ташаббуслар қулоч ёйди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Фарғона бўлими бошқаруви, шаҳар ва туман бўлинмалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронларга ҳар томонлама меҳр-саховат кўрсатиб келинмоқда.  

Марғилон шаҳар “Тошлоқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини Шоҳимардон кўчасида яшовчи Марҳабо Давронова болаликдан ногирон бўлиб, юра олмайди, ўзгалар парваришига муҳтож. Отаси оламдан ўтган, онаси Нигорахон Асқарова “Аёллар дафтари”да туради, 4 нафар фарзанди бор.  

Меҳр-саховат тадбирлари доирасида бу хонадонда бўлган мутасаддилар Марҳабохонга ногиронлик араваси ва озиқ-овқат тўпламлари олиб келишди.

– Минг шукурки яхшилар меҳрини ҳис қилиб яшаяпмиз,– дейди Нигора Ақсарова. – Қизимга ногиронлик араваси берилгани янада яхши бўлди. Энди у ҳам бошқалар қатори кўчаларга чиқиб сайр қилиш, тенгқурлари билан ҳамсуҳбат бўлиш имкониятига эга бўлди. Ҳаммаси учун катта раҳмат.  

Фарғона туманидаги “Дилкушо” маҳалла фуқаролар йиғини Янги турмуш кўчасида умргузаронлик қилаётган биринчи гуруҳ ногирони Абдураим ота Зарипов хонадонида 14 киши яшайди. Кўп болали оила ижтимоий ҳимоя муҳтожлар рўйхатида туради. Бу оила ҳолидан хабар олган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мутасаддилари ногиронлик аравачаси ва етти турдаги озиқ-овқат жамланмаларини олиб боришди.  

“Лоғон” маҳалла фуқаролар йиғини Турон кўчасида яшовчи Мастурхон Мўсинованинг қизи Ойшабону туғма ногирон. Мушфиқ она фарзанд тарбияси билан андармон. Бу оилага ҳам махсус аравача туҳфа қилинди.  

– Меҳр-саховат амалларига бой бўлган бундай хайрли тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари, меҳнат жамоаларида катта уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик билан ўтказилмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси Баҳодиржон Юлбарсов. – Жорий йилнинг шу кунига қадар 14 нафар фуқароларга ногиронлик аравачаси олиб берилди, 58 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида 23 миллион 300 минг сўмлик тикув машина ва бошқа маиший-техника воситалари олиб берилган бўлса, 1 минг 27 нафар фуқароларга 152 миллион 357 минг сўмлик кундалик истеъмол маҳсулотлари етказиб берилди, 409 нафар фуқароларга умумий қиймати 345 миллион 400 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди. Жойларда бўлиб ўтаётган кўнгилочар байрам тадбирлари дилларга қувонч ва шодлик улашмоқда.  

М.Сулаймонов, ЎзА

161 | 15.12.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш