Янгиликлар

Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов томонидан Кармана туманидаги “Шибзон” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Унда 80 нафардан зиёд фуқаро иштирок этди.

Мурожаатларнинг 4 таси контракт тўловларини тўлаш, 4 таси кредит, 3 таси бандлик, 3 таси электр таъминоти, 3 таси газ, 1 таси ичимлик суви, 1 таси моддий ёрдам ва 1 таси ер ажратиш масалаларига тааллуқли бўлиб, уларнинг 5 таси жойида қаноатлантирилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 11 тасининг ижроси назоратга олинди.  

Қабулдан сўнг, "Шибзон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан учрашилиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириши лозим бўлган фаолият йўналишлари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Навоий вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 957 тонна кўмир маҳсулоти харид қилиш учун 287 миллион 477 минг сўм маблағ ажратилди.

Ушбу кўмир маҳсулоти вилоятнинг табиий газ билан таъминланмаган олис ҳудудларида яшайдиган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Меҳр дафтари” га киритилган 1643 та оилага беғараз тарқатилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар рўйхати эса туман сектор раҳбарлари томонидан шакллантирилган.  

– Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларда яшовчи эҳтиёжманд аҳолини кўмир маҳсулотлари билан бепул таъминлаш бу давлатимизнинг одилона сиёсатидир, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хатирчи тумани бўлинмаси раиси Хуршид Исматов. – Туманимиздаги 43 та маҳаллада яшовчи “Темир дафтар” “Аёллар дафтари” “Меҳр дафтари” га киритилган эҳтиёжманд 429 та оилага 250 тонна кўмир маҳсулоти тарқатилмоқда. Сектор раҳбарларининг жараённи самарали ташкил қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Ушбу ажратилган кўмир маҳсулоти аҳолига манзилли тарзда етказиб берилади.

Абдували Бўриев, ЎзА

134 | 19.12.2022
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш