Болажонлар доимо эътиборда
Болажонлар доимо эътиборда

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Янги йил байрами арафасида 38 нафар чин етим, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор оила фарзандларига қишки кийим-кечаклар берилди.
Туман секторлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳомийлигида олинган совғалар болажонларни беҳад қувонтирди.
Кийим-кечакларни топшириш тадбирида сўз олган туман ҳокими Самад Ҳасанов барчани кириб келаётган янги 2023 йил билан қутлади. Болажонларга яхши ўқиб, билимли ва салоҳиятли фарзандлар бўлиб улғайишини, шу ватанга муносиб ўғил-қизлар бўлиб камолга етишишини тилади.
Болажонларнинг қувончи тумандаги “Янги йил” байрами тантаналарига уланиб кетди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.
Тадбирлар тақвими
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |