Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмир етказиб берилмоқда
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмир етказиб берилмоқда

Юртимизда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво шароитида аҳолининг иссиқлик манбаига бўлган эҳтиёжи янада ортмоқда. Айниқса, табиий газ етиб бормаган ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли бу совуқда бошқалардан кўпроқ азият чекмоқда. Шунинг учун Навоий вилоятида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмир етказиб бериш чора-тадбирлари кўриляпти.
– “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 715 оилага 400 кг.дан қарийб 86 миллион сўмлик 286 тонна кўмир тарқатилди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бош мутахассиси Жонибек Қодиров. – Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг тегишли йиғилиш баёнига асосан аҳолининг эҳтиёжларини инобатга олиб яна 266 тонна кўмир тарқатиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоят ҳокимининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан “Темир дафтар” “Аёллар дафтари” “Меҳр дафтари”га киритилган 1643 оилага 287,5 миллион сўмлик 957 тонна кўмир маҳсулоти беғараз тарқатилган эди.
А.Бўриев, ЎзА
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |