Янгиликлар

Маҳалла – кичик Ватан

Маҳалла – кичик Ватан
Маҳалла – кичик Ватан

Маҳаллада яшаётган ҳар бир фуқаро шу ҳудуднинг дахлсиз, тўлақонли аъзоси сифатида ҳаёт кечирмоғи учун бугун барча имкониятлар бор. Маҳалла жамият виждони, адолат маскани бўлиб, аҳолининг тинч ва тотувликда умргузаронлик қилиши, оилаларда соғлом ҳамда барқарор ижтимоий-маънавий муҳит, осойишталикни таъминлашда ушбу тузилманинг ўрни беқиёс.

2022 йилда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан аҳолини қўллаб-қувватлаш, ҳамкор ташкилотлар ёрдамида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга моддий ва маънавий кўмак бериш, бандликни таъминлаш борасида ҳудудларда самарали ишлар олиб борилди. Хусусан, маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 50 нафар фарзандини ёз мавсумида оромгоҳларда дам олишлари учун зарур маблағлар ажратилди. Эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар, якка ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслардан тушган мурожаатларга асосан, 250 нафар фуқарога 303 миллион 500 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, ушбу тоифадагиларнинг соғлигини тиклаш учун “NAVBAHOR SIHATGOHI” дам олиш санаторийсига 53 миллион сўм маблағ ажратилиб, уларнинг 15 нафари сиҳатгоҳга юборилди.

Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари маблағлари ҳисобидан Навоий шаҳридаги “Истиқлол”, Хатирчи туманидаги “Хонақа”, Кармана туманидаги “Зарафшон”, Нурота туманидаги “Нуробод”, Учқудуқ туманидаги “Ифтихор” ҳамда Навбаҳор туманидаги “Совунгар” ва “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинларига жами 42 миллион сўмлик жиҳозлар жамланмаси олиб берилди. Вилоятдаги жами 34 та маҳалла фуқаролар йиғини 150 миллион 400 минг сўмлик компьютер воситалари билан таъминланди.

“Мурувват” ва “Саховат” уйларида яшовчи кекса, эҳтиёжманд фуқароларни кийим-кечак маҳсулотлари билан таъминлаш учун 40 миллион сўм, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг “Янгийўл” юрак-асаб касалликлари сиҳатгоҳида 15 нафар кўзи ожиз, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни соғломлаштириш учун 50 миллион сўм миқдоридаги маблағлар сарфланди.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Нурота тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Янгитурмуш” маҳалласи, “Папанай” оилавий шифокорлик пунктида қишлоқ аҳолиси учун бепул тиббий кўрик хайрия акцияси ташкил этилди. “Маҳалла” жамоат фонди вилоят бўлими томонидан оилавий шифокорлик пунктига “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг хайрия маблағлари ҳисобидан харид қилинган 2 та компьютер жамланмаси, битта принтер, бир дона совутгич, бир дона музлатгич ва бошқа маиший техника воситалари топширилди. Хайрия акцияси доирасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг олий тоифали шифокорлари томонидан 500 нафарга яқин қишлоқ аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга бепул тиббий маслаҳат ҳамда даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили устувор эканлигини яна бир бор исботлайди.

Фахриддин Солиев,

Маҳалла хайрия жамоат фонди

Навоий вилоят бўлими раиси.

ЎзА

72 | 20.01.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш