Янгиликлар

Наманганда эҳтиёжманд аҳолига кўмир етказиб берилмоқда

Наманганда эҳтиёжманд аҳолига кўмир етказиб берилмоқда
Наманганда эҳтиёжманд аҳолига кўмир етказиб берилмоқда

Наманган вилояти бўйлаб кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд аҳолига бепул кўмир тарқатилмоқда. Вилоят бўйича 1799,7 тонна кўмир тарқатиш белгиланган.

15 январь куни Наманган вилоятида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича вилоят ҳокими раҳбарлигидаги кунлик штабнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, унда вилоятдаги вазиятни қатъий назоратга олиш, муаммоларни тезкорлик билан ечиш, аҳолига енгиллик яратиш ишларини янада жадаллаштириш, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларига кўмир тарқатиш қарори қабул қилинган эди.

Унга кўра, туманлардаги маҳаллалар кесимида 6 минг оилага 180 тонна кўмир тарқатиш ишларига киришилган. Ҳар бир оилага ўртача 300 килограммдан кўмир берилмоқда.

Тўрақўрғон туманида ҳам кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Гулқишлоқ, Янгиҳаёт, Бураматут, Чорбоғ, Бордимкўл, Беруний, Бекобод, Исвахон, Поросмон, Ёртепа кўча маҳаллаларидаги 150 эҳтиёжманд оилага 30 тонна кўмир тарқатилди. Шунингдек, 67 та маҳалла кесимида 402 оилага 120 тонна кўмир тарқатиш ишлари давом этмоқда.  

Туманнинг Ўзбекистон, Оқтош, Тошкент, Шарқ маҳаллаларида 39 та кўп қаватли турар-жой мавжуд бўлиб, уларда икки мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ушбу хонадонларда электр ва газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилган. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА 

80 | 20.01.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш