Янгиликлар

Нукус шаҳрида 573 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди

Нукус шаҳрида 573 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди
Нукус шаҳрида 573 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан ўтган йил давомида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларни ижтимоий химоя қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

– Жумладан, 573 нафар фуқарога 4 миллиард 178 миллион сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатилди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нукус шаҳар бўлинмаси раиси Марат Хожанов. – Бундан ташқари, 155 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаш мақсадида электр печи учун тегишли маблағ ажратилди. “Ата макан” маҳалла фуқаролар йиғини моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида 1 дона кўп функцияли принтер харид қилишга моддий ёрдам кўрсатилди. Нукус шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг 26 нафар ходимига моддий ёрдам берилди.

Ўтган йил давомида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нукус шаҳар бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши қарорлари асосида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 1818 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилиб, 70 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машинаси, 600 нафар фуқарога иситгич ускунаси олиб бериш учун маблағ ажратилди. Шу билан бирга, 899 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан хайрия ишлари давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

40 | 20.01.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш