Янгиликлар

Ватанга хизмат – олий фазилат

Ватанга хизмат – олий фазилат
Ватанга хизмат – олий фазилат

Мамлакатимизда, хусусан Наманганда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилояти бўлими ҳамкорлигида “Ватанга хизмат – олий фазилат”, “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлар Чортоқ туманида ҳам юксак савияда ташкил этилди. Шонли сана муносабати билан мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти қошидаги ўқув-спорт техник клуби билан биргаликда ҳарбий хизмат чоғида вафот этган ва бир қатор ҳарбийларнинг оиласидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишилди, муаммолари ўрганилди. 78 ёшли Достон Тўлановни Булон маҳалласидаги каттаю кичик бирдек ҳурмат қилади. Умрини ҳарбий хизматчиликка бағишлаган отахон 1963-1967 йилларда Россия Федерациясининг Красноярск шаҳридаги ҳарбий-денгиз билим юртида ўқиган сўнг 1977 йилга қадар Камчаткада ҳарбий вертолёт ташувчи кемада жўшқин хизмат қилган. Кейинчалик Хабаровск ўлкасида ҳарбий денгиз флотида ишини давом эттирган. Мустақиллик йилларига қадар эса Наманган вилояти ҳарбий комиссариатида, Поп, Косонсой ва Чортоқ туманлари ҳарбий комиссариатида раҳбарлик вазифаларида фаолият юритди.

1991 йилда подполковник лавозимида нафақага чиққач, кейинги тўрт йил тадбиркорлик қилиб, яна ҳарбий сафарбарликка чақирилган ҳамда полковник унвонига сазовор бўлган. Йиллар ўз сўзини айтиб, мудофаа фахрийсининг эшитиш тизимида муаммолари борлиги сабабли у кишига “Маҳалла” фонди томонидан эшитиш мосламаси тақдим этилди.

Ташкилотчилар томонидан Достон ота каби бир қанча ҳарбийларнинг оилаларидан хабар олиб, уларга эсдалик совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари  топширилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

70 | 20.01.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш