Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак

Қашқадарё вилояти Чироқчи туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди ва қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида аҳолига арзонлаштирилган нархларда кўмир ёқилғиси беғараз етказиб берилмоқда.
Хусусан, туман марказидан олис 1-сектор ҳудудидаги тоғли маҳаллаларда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга мухтож, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларга кўмир маҳсулотлари қопларга солиниб, беғараз етказиб берилди. Эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд хонадон аъзолари миннатдорлик билдирди.
Ўлмас Баротов, ЎзА
Тадбирлар тақвими
Тадбирлар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |