Янгиликлар

Жамғарма кўмагидан аҳоли мамнун

Жамғарма кўмагидан аҳоли мамнун
Жамғарма кўмагидан аҳоли мамнун

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Андижон вилояти бўлими ва унинг туман, шаҳар бўлинмалари ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармалари томонидан якунланган 2022 йилда 22 минг 844 та эҳтиёжманд, 7 минг 290 та “Темир дафтар” га киритилган оилани, шунингдек, 1 минг 188 нафар “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизни қўллаб-қувватлаш мақсадида 27 миллиард 803 миллион сўмдан зиёд миқдорда ёрдам кўрсатилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва қийин шароитда яшаётган аҳоли вакилларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишда “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Ўзгаларга меҳр-саховат кўрсатиш, муҳтожларга кўмак бериш халқимизнинг асрлар оша давом этиб келаётган ўлмас қадриятларидан биридир, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими бошқарув раиси Бахтиёржон Турсунов. – Бугунги кунга келиб ана шу қадрият юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Буни биргина Андижон вилоятида 2022 йил давомида “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан олиб борилган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.  

Жумладан, вилоятда жамғарма томонидан 8 минг 173 та эҳтиёжманд ва “Темир дафтар” га киритилган оилалар ҳамда 557 нафар “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизга 12 миллиард 824 миллион 360 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.  

– Мен бир неча йилдан буён жигар церрози хасталиги билан оғрийман, – дейди Андижон тумани, Мустақиллик маҳалласида яшовчи Дилшодбек Юлдашев. – Шифокорлар хасталикдан қутилишим учун хорижга бориб жарроҳлик операциясини ўтказиш лозим деган хулосага келди. Хорижга бориб операция қилдириш маҳалланинг “Темир дафтари” га киритилган, қийин шароитда яшаётган оиламиз учун имконсиз эди. Шунда танишларимнинг маслаҳати билан кўмак сўраб, вилоят ҳокимига мурожаат қилдим. Шукр, мурожаатим эътиборсиз қолмади. Менга “Саховат ва кўмак” жамғармаси вилоят бўлими томонидан Ҳиндистон давлатига бориб, жигар кўчириш операциясини қилдиришим учун 140 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Ана шу эътибор ва ёрдам туфайли хасталикдан қутилдим, оилам бағридаман. Бунинг учун мана шундай хайрли ишларнинг бошидан турган барча инсонларга мингдан-минг раҳмат.  

Жамғармадан кўмак олиб саломатлигини тиклаган жуда кўп юртдошларимизни мисол қилиб келтириш мумкин. Бундан ташқари, ўтган йили 18 минг 540 та эҳтиёжманд ва “Темир дафтар” га киритилган оилалар, “Аёллар дафтари” га киритилган аёлларга умумий қиймати 6 миллиард 753 миллион 135 минг сўмлик кундалик истеъмол маҳсулотлари тарқатилди. Шунингдек, 1 минг 683 та эҳтиёжманд ва “Темир дафтарга” киритилган оилаларга ҳамда 441 нафар “Аёллар дафтари” га киритилган опа-сингилларимизга 5 миллиард 866 миллион 484 минг сўмлик дори воситалари ва соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатилди.  

– Ёнғин туфайли яшаш уйимизнинг асосий қисми ёниб кетган эди, – дейди Асака тумани Маркаюз маҳалласида яшовчи Ойнура Шералиева. – Бу офат қийин шароитда яшаётган оиламизни янада мушкул аҳволга солиб қўйди. Ана шундай шароитда “Саховат ва кўмак” жамғармаси туман бўлинмаси томонидан уйимизни таъмирлаш учун ажратилган 10 миллион сўм жонимизга оро кирди. Ана шу маблағ, қолаверса, қариндош-уруғ, маҳалладошлар кўмаги билан уйимизни тиклаб олдик. Бошимизга кулфат тушганда кўрсатилган ёрдамдан кўнглимиз тоғдек кўтарилди.  

Жамғарма томонидан эҳтиёжманд оилалар вакиллари ҳамда “Аёллар дафтари” га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун уларга 293,1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига кўрсатилаётган бу каби ёрдамлар, олиб борилаётган хайрли ишлар одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

74 | 02.02.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш