Янгиликлар

Наманганда маҳалла кутубхоналарига навбатдаги китоблар туркуми тарқатилмоқда

Наманганда маҳалла кутубхоналарига навбатдаги китоблар туркуми тарқатилмоқда
Наманганда маҳалла кутубхоналарига навбатдаги китоблар туркуми тарқатилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг янги йил арафасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида 2023 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгиланиб, унда ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган эди.

Наманган вилоятида ушбу долзарб вазифа ижросини босқичма-босқич амалга оширишга киришилди ва 724 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳар бирига 40 донадан, жами 28 минг 960 дона китоб ажратилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан етказиб берилган адабиётлар МФЙлар ҳузуридаги зиёхоналарга бирин-кетин топширилмоқда. Дастлабки “Китоблар карвони” эрта тонгда Уйчи, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига етиб борди.

— Китобдан яхши дўст йўқ дунёда, — дейди Янги Наманган туманидаги “Чаманзор” МФЙ раиси Маҳмуда Насридинова. — Буни йиғинимиз идорасида ташкил этилган икки мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхонамиз фаолияти мисолида ҳам айтиш мумкин. Қисқа вақт ичида ушбу кутубхона аъзолари 500 кишидан ортди. Бугун зиёхонамизга тақдим этилган адабиётлар билан фондимиз янада бойиди. Келтирилган янги асарлар ҳам маҳалладошларимизнинг кўнгил мулкига айланади, албатта.

Китоблар тақдимотида Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алохўжаев, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Аҳмаджон Мукаррамов, туман ҳокимлари ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, 

Халқ сўзи

69 | 02.02.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш