Янгиликлар

Эҳтиёжманд оилалар хонадонига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Эҳтиёжманд оилалар хонадонига қуёш панеллари ўрнатилмоқда
Эҳтиёжманд оилалар хонадонига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Президентимизнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига электр энергиясининг муқобили, қуёш панелларини ўрнатиб бериш ишлари давом этмоқда.

– Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида Сирдарё вилоятидаги 27 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бошқаруви, унинг туман ва шаҳар бўлинмалари қошида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармасининг 199,2 миллион сўмлик пул маблағи ҳисобидан қуёш панеллари, қуёш сув иситгичлари ўрнатиб берилди, – дейди "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бошқаруви раиси ўринбосари Анвар Нарзуллаев. – Бу кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож, олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун ниҳоятда қулай бўлиб, электр энергиясига сарфланган сарф харажатларни қисқартириш, қолаверса қўшимча даромад топиш имконини беради.  

Ш. Суяров, ЎзА

104 | 09.03.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш