Янгиликлар

Қадрят, урф-одат, анъана ва ёшлар

Қадрят, урф-одат, анъана ва ёшлар
Қадрят, урф-одат, анъана ва ёшлар

“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти бўлими томонидан жойларда хайрия тадбирлари ўтказиш давом этмоқда. Жумладан, Янгийўл шаҳри ва туманида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 10 нафар нуроний онахонга байрам совғалари улашилди. Уларнинг айримларига ногиронлик аравачаси, уй-рўзғор юмушида зурур бўладиган маиший техника воситалари берилди.

— Узоқ йиллардан буён оғир хасталикка чалинганман, — дейди Янгийўл тумани “Бўстон” МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Гулбаҳор Жанберова. — Байрам арафасида кўнгил сўраб келишганидан севинчим ичимга сиғмаяпман. Биз каби имконияти чекланганлар шахсга кўрсатилаётган мурувват ва доимий эътибордан мамнунмиз.

Нурафшон шаҳарида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” шиори остида тадбирлар ва халқ сайли бўлиб ўтмоқда.

Халқимизнинг азалий қадриятларини ўзида мужассам этган байрамга бағишланган барча тадбирларда меҳр-мурувват асосий мезон қилиб олинган. Нурафшондаги тадбирларда кам таъминланган оилалар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.

32 | 13.03.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш