Янгиликлар

Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

“Аёл илмли бўлса – жамият илмли бўлади”. Самарқанддаги таълим муассасаларида шу шиор остида олима аёллар иштирокида конференция, семинар ва учрашувлар ўтказилди.

– Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ўргатиш борасидаги ишлар ўз самарасини бермоқда, – дейди Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Зебинисо Раҳмонова. – Жумладан, вилоятимизда хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш мақсадида эҳтиёжманд оилалардаги 3103 нафар қизга олий таълим муассасаларига 4 фоизли квота асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берилди.  

Шунингдек, 5 йиллик иш стажга эга 2066 нафар хотин-қиз ҳам олий маълумот олиши учун тавсияномага эга бўлди. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 150 нафарига бир йиллик тўлов-шартнома пули тўлаб берилди. Давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини ошириш мақсадида бугун вилоят бўйича 2236 нафар фаол хотин-қиз захирага олинган. Улардан 10 нафари Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида 2 ойлик ўқув курсларида ўқиб, сертификат олди.

Илмий анжуманлар давомида самарқандлик олималар томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижалари намойиш этилган бўлса, умумтаълим мактабларидаги учрашувларда олима аёлларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Самарқанддаги 104 маҳаллага “Маҳалла”дан мебель ва компьютер техникалари берилди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими бошқарувининг 2022 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган ҳисобот йиғилишида таъкидланишича, ўтган йил ижтимоий ҳимояга муҳтож ва табиий офатдан жабр кўрган 898 нафар фуқарога 204 миллион сўмдан ортиқ хайрия ёрдамлари кўрсатилди.

Шунингдек, маҳаллаларда иш самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида 49 та фуқаролар йиғинлари мебель жиҳозлари билан, 55 та фуқаролар йиғинлари компьютер техникалари билан таъминланди. 423 та кам таъминланган оилага яшаш шароитини яхшилаш, уй жойларини таъмирлаш мақсадида 77,1 миллион сўм, 124 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 22,3 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак тарқатилган. Ногиронлиги бўлган 10 нафар шахсга ногиронлик аравачалари, эшитиш ва ортопедик мосламалар берилди.  

Йил давомида фонднинг туман, шаҳар бўлинмалари қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан 69 миллиард сўм хайрия маблағлари ўтказилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва эҳтиёжманд оилаларда яшовчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий кенгашлар қарорларига асосан 67,7 миллиард сўм йўналтирилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

57 | 13.03.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш