Янгиликлар

“Саховат ва кўмак”: Шўрчида 42 та оилаларга ёрдам кўрсатилди

“Саховат ва кўмак”: Шўрчида 42 та оилаларга ёрдам кўрсатилди
“Саховат ва кўмак”: Шўрчида 42 та оилаларга ёрдам кўрсатилди

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” чин маънода ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, якка-ёлғиз, соғлигида муаммоси бор аҳолининг кўмакчисига айланди.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, унинг Сурхондарё вилоят бошқаруви ҳузурида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан, жорий йилда  300 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар ва шахсларга саховат ва мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Хусусан,    Шўрчи   туманида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Темир дафтар”да турган фуқаролар хонадонларига қайта тикланувчи энергия манбалари – қуёш панеллари  ўрнатиб берилди.

Халқ депутатлари туман кенгашининг  қарорига асосан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да руйхатда турувчи ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 42 та оила вакилларига  84 млн 900 минг сўм маблағлар  пластик карточкаларига ўтказиб берилди.

Шунингдек, Сурхондарёда 11-март куни бўлиб ўтадиган “Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказишга тайёргарлик жараёнлари бошлаб юборилган.

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар ва ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахслар “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан саховат ва мурувват ёрдамларини кўрсатиш ишлари давом этади.

“Диёр24”

37 | 15.03.2023
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

    ДшСшЧшПшЖмШнЯк
    Тўлов усули :
    Ушбу Оферта, масофавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузиш учун жисмоний шахсларга юбориладиган тўлов тизимларининг расмий оммавий офертаси. Ушбу Офертада кўрсатилган ҳаракатларнинг бажарилиши бу Офертада кўрсатилган шартларда, тартибда ва ҳажмда жисмоний шахслар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида Шартнома тузишга розилик (қабул қилиш) нинг сўзсиз тасдиқидир.
    Диққат, сайт синов режимида ишламоқда! ! !

    Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш